...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларидан мамнунлигини айтди


08:50, 03.04.2017 Жамият
 4 255

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти ва халқини Наврўз айёми билан табриклади.

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти ва халқини Наврўз айёми билан табриклади. Ўз ўрнида, Шавкат Мирзиёев ҳам Трампга миннатдорлик билдирди.
 
“Америка халқи номидан Сизни, оилангизни ва бутун Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклаш, бахт-саодат ва фаровонлик тилаш менга катта мамнуният бағишлайди. Ушбу янгиланиш ва уйғониш айёмини Сизлар билан бирга кўплаб америкаликлар ҳам нишонлайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиздан сўнг Сизнинг раҳбарлигингизда мамлакатнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва тараққиёт жараёни бизни ҳам мамнун этмоқда”, дейилади Трамп мактубида.
 
“Сизга ва Сизнинг тимсолингизда бутун Америка халқига янгиланиш, фаровонлик ва уйғониш фасли бўлган Наврўз байрами муносабати билан йўллаган самимий табрик ва эзгу тилакларингиз учун чин дилдан миннатдорлик изҳор этаман. Сизнинг шахсий муносабатингизни юксак қадрлайман, Ўзбекистон Республикаси билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хусусан, мамлакатларимиз бизнес доираларининг яқин алоқаларини тўлиқ қўллаб-қувватлайман”, дейилади Шавкат Мирзиёевнинг миннатдорлик мактубида.

Теглар:АҚШ Ўзбекистон Дональд Трамп Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар