...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп сайловдан кейин илк учрашувни ўтказди


10:10, 18.11.2016 Олам
 2 913

Дональд Трамп 2017 йил 20 январдан АҚШ президенти сифатида расман иш бошлайди.

Нью-Йоркда АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ва Япония Бош вазири Синдзо Абэ ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
 
Бу Дональд Трамп президент сифатида сайланганидан сўнг хориж раҳбарлари билан илк учрашуви бўлди. Ҳозирча муҳокамалар мавзуси юзасидан ҳеч қандай маълумот берилмаяпти.
 
Аввалроқ, Дональд Трамп штабининг раҳбари Келлиан Конуэй учрашув иштирокчилари АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обаманинг ҳурмати юзасидан дипломатик келишувларга оид масалаларни муҳокама қилмаслигини маълум қилганди. Икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик борасида учрашув Трамп расмий равишда иш бошлаганидан кейин ўтказилиши айтилган. 
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ Япония Дональд Трамп Синдзо Абэ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!