...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доғистонда ҳудкуш томонидан теракт амалга оширилди


14:49, 15.02.2016 Олам
 2 677

Теракт оқибатида икки нафар полиция ходими ҳалок бўлди

Доғистон жанубидаги полиция постида Lada Priora автомобили портлади. Воқеа жойида икки полиция ходими ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Маҳаллий вақт билан 9:05да Доғистоннинг Дарбанд туманидаги "Жимикенцкий" назорат-ўтиш постида полиция ходимлари томонидан текширилаётган Lada Priora автомобили портлади. Айни дамда воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Доғистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан келтирилган маълумотларга кўра, содир бўлган теракт ҳудкуш томонидан амалга оширилган, дейилади хабарда.

Ҳалок бўлганлардан бири маҳаллий полиция ходими, иккинчиси мордовиялик хизмат сафаридаги полиция ходими эканлиги аниқланган. Бундан ташқари воқеа жойидан бўлакларга бўлиниб кетган тана қисмлари топилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бу худкушнинг жасади деб тахмин қилишмоқда.

Воқеа жойида, портлаш оқибатида тўртта машина – "Газель", ВАЗ 21099, Priora ва Merсedes ёниб кетган.
 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Доғистон Ҳудкуш Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!