...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат, қидирув: 18 ёшли йигитча чўмилишга бориб, уйга қайтмади


22:35, 19.06.2017 Жамият
 9 163

Кимда-ким Абдулазизни кўрган бўлса, +998903204215 рақамига дарҳол мурожаат қилишини сўраган бўлардик.

Жорий йилнинг 18 июнь, якшанба куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 1999 йил 16 мартда туғилган Абдужабборов Абдулазиз Фарҳод ўғли икки дўсти билан тахминан соат 14:30 ларда Чирчиқ дарёси сувига чўмилишга бориб, уйга қайтмаган.
 
Дўстларининг маълум қилишича, улар Абдулазизни чўкаётган вақтда кўришган, қутқариб қолишга эса ҳаракат қилиб кўришмаган. Чунки ўзлари Абдулазизнинг чўкаётганини кўриб, карахт ҳолатга тушиб қолишган.
 
Ҳозирда Абдулазизнинг чўккан ёки чўкмагани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Унинг қидируви бўйича ФВВ ходимлари ҳам иш олиб боришмоқда. Бироқ ундан ҳанузгача дарак  йўқ!
 
Биз qalampir.uz сайти ходимлари ҳамда йигитнинг оила аъзолари унинг тириклигига умид қилишда давом этиб, сизларга юзланмоқдамиз.
 
Агар кимда-ким суратдаги болани кўрган ёки билган бўлса, +998903204215 рақамига мурожаат қилишини сўраган бўлардик. Зеро, Абдулазизнинг сувга чўкиб кетгани ҳозирда ҳеч кимга яққол аён эмас.

Акмал Эшонхонов

Теглар:Чирчиқ Абдужабборов Абдулазиз ФВВ қидирув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар