...
МЕНЮ
ONLINE TV

Деновдаги маска шоумиди ёки...


11:51, 24.07.2018 Жамият
 13 268

Хонадонлардаги ижтимоий вазият атрофлича ўрганилди.

Сурхондарё вилояти Денов туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, прокуратура, ДХХ Чегара қўшинлари ҳамкорлигида ҳудуднинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.  
 
“Икки кунлик махсус тадбирда Мудофаа вазирлигининг ҳудуддаги ҳарбий хизматчилари, туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими, бошқа мутасадди идоралар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этди. Ўқув машғулот жараёнида шартли равишда гаровга олинган бино ва иншоотларни, шахсларни қутқариш ишлари тезкорлик билан бажарилди”, дейди вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари, капитан Ф.Тошбоев.
 
Хонадонлардаги ижтимоий вазият атрофлича ўрганилди. Шахсий таркибнинг жанговар шайлик даражаси оширилиб, туман ҳудудини мудофаа қилишга, ҳар қандай кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга эътибор қаратилди. Шу мақсадда ички ва ташқи халқалар ташкил этилиб, блок-постларда Мудофаа вазирлиги ва ички ишлар идораларининг соҳавий хизмат ходимларидан иборат шахсий таркибнинг туну-кун хизмат олиб бориши ташкил этилди.
 
Аҳолининг тинч, осойишта ва фаровон турмушини таъминлашга йўналтирилган тадбир доирасида Меҳр-оқибат маҳалла фуқаролар йиғинида тезкор профилактик қидирув ўтказилди. Гулистон маҳалласи ҳудудида вилоят ИИБ ҳарбий сафарбарлик бўлими, Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус операциялар мувофиқлаштириш бошқармаси Сурхондарё вилояти буйича махсус отряди, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ва Миллий Гвардиянинг Сурхондарё вилояти ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган шартли равишда гаровга олинган шахсларни озод қилиш бўйича махсус тактик-ўқув машғулоти ҳам соҳа ходимларининг профессионал маҳорати ва жанговар шайлик даражасини кенг намоён этди.
 

Теглар:Маска шоу Денов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар