...
МЕНЮ
ONLINE TV

Денгизга қулаган Су-30 самолёти учувчиси тирик қолгани маълум бўлди


13:42, 15.06.2016 Олам
 2 789

Айни вақтда иккинчи учувчини қидириш ишлари давом этмоқда.

Кеча, 14 июнь куни Вьетнамнинг машқ парвозини амалга ошираётган Су-30МК2 қирувчи самолёти радар экранларидан йўқолиб қолгани хақида хабар берган эдик. Орадан бир неча соат ўтиб, ҳарбий самолёт қирғоқдан 20 километр узоқликда Жанубий Хитой денгизига қулаб тушгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди ва кейинчалик бу хабар ўз тасдиғини топди. Бугун, 15 июнь куни эса Су-30МК2 бортидаги икки учувчининг бири тирик қолгани аён бўлди. Бу ҳақда “Dayonline.ru” нашри хабар бермоқда.

Аниқланишича, 923-полк эскадрон командири ўринбосари, майор Нгуен Хиу Конг соат 4:30ларда самолётни қидириш ишларида қатнашаётган маҳаллий балиқчилар томонидан қутқариб олинган. Учувчи самолёт ҳалокатга учраган вақтдан то уни қутқариб олгунларига қадар денгизда жон сақлаган.

Айни вақтда унинг аҳволи қониқарли деб, баҳоланмоқда. Вертолёт ёрдамида Су-30нинг иккинчи учувчиси 923-полк эскадрон командири ўринбосари, подполковник Тран Куанг Хайни қидириш ишлари давом этмоқда.

Су-30 қирувчи самолётининг ҳалокати сабаблари ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Су-30 Қирувчи самолёт Жанубий Хитой денгизи Вьетнам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!