...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат мукофотига масъулиятсизлик билан қараган қашқадарёлик ходим жазоланди


10:44, 17.03.2018 Жамият
 5 820

Жорий қилинган Давлат мукофоти ишига беписандлик билан қараган ходимлар борлиги аниқланди.

“Мард ўғлон” давлат мукофотига масъулиятсизлик билан қараган масъул ходимга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Facebook’даги саҳифаси хабар қилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 21-ноябрдаги қарори билан “Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилган эди. 
 
Ушбу давлат мукофотига номзодларни қабул қилиш ишлари маҳаллий Кенгашларда қай даражада эканлигини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши масъул ходими Нилуфар Аббосхонова Иттифоқнинг Қашқадарё вилоятининг Косон туман Кенгашида бўлди.
 
Ўрганишлар натижасида номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш даражаси қониқарсиз эканлиги,  тумандаги масъул шахс томонидан ҳудудий Кенгашга “25 нафар номзод қабул қилдик”,  деб ҳисобот берилган бўлса-да,  атиги 10 нафар номзоднинг ҳужжатлари қабул қилингани аниқланди.
 
Тумандаги ташаббускор,  фаол ва иқтидорли ёшлар тақдирига бефарқ қараган,  уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масъулиятини унутган туман Кенгаши масъул ходимига шу жойнинг ўзида ҳайфсан эълон қилинди.
Икром Раҳмон

Теглар:Ёшлар иттифоқи Мард ўғлон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар