...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дарс вақтида интернет-кафеда юрган ўқувчилар тутиб олинди


20:19, 06.04.2017 Жамият
 3 737

Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида давомат тадбирлари ўтказилди.

Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика ишларини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларидаги давоматлар, ўқувчи ва талабалар томонидан дарс жараёнларини ўзлаштириб бориш ҳолатлари юзасидан 322 та мактабдан 11 тасида, 78 та коллеж ва 41 та лицейдан 9 тасида давомат тадбирлари ўтказилди.
 
Ўтказилган тадбирлар давомида мактабдан 10 нафар, коллеждан 2 нафар, лицейдан 1 нафар ўқувчилар турли сабабларга кўра дарс машғулотларида қатнашмаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда маълумот берилди.
 
Шу билан бирга, 5 та интернет-кафеда ўтказилган рейдлар давомида 6 нафар ўқувчи дарс вақтларида, 2 нафар вояга етмаган тунги соат 22:00 дан сўнг интернет-клубга боргани аниқланди.
 
Қонун бузган ҳамда фарзанд тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашиб келган 3 та интернет-кафе маъмурияти ва 3 нафар ота-онага нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.

Теглар:Давомат Интернет-кафе Мактаб Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар