...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетади


14:09, 23.12.2016 Жамият
 5 801

Қорақалпоғистон Республикасида дам олиш куни кечаси ҳарорат -17-12 даражани ташкил этади.

23 декабрь куни Тошкент шаҳрида қор ёғиб, қуюқ туман тушди. 5 дақиқа ичида пойтахт кўчалари оппоқ қорга бурканди. Дам олиш кунлари Тошкентда кечаси ҳаво ҳарорати -8-6 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда. Кундуз куни ҳарорат 0 даража атрофида бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикасида дам олиш куни кечаси ҳарорат -17-12 даражани ташкил этади. Кундузи 5 даража совуқ бўлади.
 
Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам кечаси ҳарорат 12 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат -5 даражани ташкил этади.
 
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳарорат кечаси -8-3 даража бўлиши кутилмоқда.
 
Фарғона водийсида эса ҳарорат кечаси 5 даражагача совиб кетади. Кундузи -3+2 даража бўлиши кутилмоқда. 25 декабрь куни эса кечаси ҳарорат 10 даражагача тушиб кетади.
 
Дам олиш кунлари, яъни 24-25 декабрь кунлари Республикамиз бўйлаб ёғингарчиликлар кузатилмайди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Об-ҳаво Қор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар