...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш кунлари ишга жалб қилинган ходимларга икки ҳисса ҳақ тўланади


19:33, 24.04.2018 Жамият
 6 843

Дам олиш кунлари ишга жалб қилинган ходимлар маошига қўшимча ҳақ тўланиши кўзда тутилган.

Ҳукумат фармойиши билан жорий йил апрель ойининг 21, 22, 28 ва 29 саналари – шанба ва якшанба кунлари банк тизими, молия ҳамда солиқ идораларининг айрим ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жалб қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Маълумот ўрнида,  меҳнат қонунчилигида ходимга:
 
  • иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади;
  • тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади;
  • дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин;
  • дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.
Икром Раҳмон

Теглар:дам олиш куни ишга жалб қилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар