...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзор тумани ҳокимининг лавозими кўтарилди


09:34, 04.10.2018 Жамият
 6 010

Даврон Хидоятов Чилонзор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда бир нечта тайинлов амалга оширилди.
 
Хусусан, Даврон Абдулпаттахович Хидоятов Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Даврон Хидоятов 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.
 
Бугунга қадар Даврон Хидоятов Чилонзор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.
 
Мазкур йиғилишда Ҳаёт Илёсович Иногамов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
 
Бунга қадар Ҳаёт Иногамов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик маркази Дирекцияси давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
 
Ҳаёт Иногамов 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институтини тамомлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳри Ҳокимият тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар