...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чили шимолида 6,3 магнитудали зилзила рўй берди


12:46, 22.01.2018 Олам
 2 351

Марказдаги силкиниш интенсивлиги “кучли” деб баҳоланмоқда.

Чилининг Арика шаҳридан 106 км шарқда, мамлакатнинг шимолий қисмида 6,3 магнитудали ер силкиниши рўй берди. Бу ҳақда  Россия фанлар академияси Ягоно Геофизика хизматининг Олтой-Саянск филиали хабар берди.
 
Олтой-Саянск филиалининг тезкор қайта ишланган маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан 22 январь соат 06:06 рўй берган зилзила маркази 18.71 градус шарқий кенлик ва 69.32 градус ғарбий узунликда жойлашган.
 
Марказдаги силкиниш интенсивлиги “кучли” деб баҳоланмоқда.
 
Қурбонлар бор-йўқлиги, жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. 
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Чилида зилзила Ер қимирлаши Жанубий Америка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!