...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чет эл фуқаролигини олиш учун Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиш шартми?


16:00, 05.07.2017 Жамият
 6 584

Бу саволга Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов жавоб берди.

Хабар берганимиздек, айни дамда Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
 
Ушбу мулоқот онлайн тарзда ўтказилаётгани учун нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг турли бурчакларидаги ўзбеклар ҳам саволлар билан мурожаат қилишмоқда. Жумладан, бир аёл 5 йилдан бери Туркияда яшаётгани ва энди ушбу мамлакат фуқаролигига ўтишга қарор қилганини айтиб, бунинг учун Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиш шартми, деган савол билан мурожаат қилди.
 
Бунга Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қуйидагича жавоб берди:
 
“Ўзбекистон қонунчилигига кўра, бошқа давлат фуқаролигига ўтгач, ушбу шахс Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиши керак. Бу қарорга келишдан олдин биз билан маслаҳатлашилса, янаям яхши бўлади. Агар чет давлат фуқаролигига ўтиб кетган бўлса, унда биз ҳам у одамни фуқароликдан чиқаришга мажбурмиз”.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вазир билан илк марта тўғридан-тўғри эфирда ўтказилаётган жонли мулоқотдан янги хабарларни етказишда давом этамиз.

Теглар:Абдулазиз Комилов Халқаро пресс-клуб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар