...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британияда “ботқоқлик қотили” вафот этди


17:24, 16.05.2017 Олам
 3 377

1999 йилда қотил ўлим жазосини қўллашларини сўраб, очлик эълон қилган.

Британияда “Ботқоқлик қотили” номи билан танилган жиноятчилардан бири Иэн Брэйди 79 ёшида тутқунликда вафот этди.
 
1960 йилларда Иэн Брэйди севгилиси Майро Хиндли билан биргаликда шов-шувли қотилликлар сериясини содир этганлар. Уларнинг қурбонлари 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган беш нафар ўсмир бола бўлган. Ўлдирилган болаларнинг тўрт нафари Сэддлуорт ботқоқлигига кўмилган, шунинг учун жуфтлик “Ботқоқлик қотиллари” номини олган.
 
1966 йилда Брэйди учта қотилликда айбдор деб топилиб, қамоқ жазосига маҳкум этилганди. Кейинчалик, у яна иккита қотилликни бўйнига олди. 1985 йилдан бошлаб, Иэн Брэйди Ашворт ёпиқ турдаги руҳий касалликлар шифохонасида сақлаб келинган.
 
1999 йилда қотил ўлим жазосини қўллашларини сўраб, очлик эълон қилган. Бироқ Брэйдини зўрлаб овқатлантиришар эди, чунки у руҳий хаста деб тан олинган. Брэйдининг севгилиси эса 2002 йилда қамоқхонада вафот этган.
 
“Ўлдирилган болаларнинг оилалари учун бу йиллар оғир ва тушкунлик даври бўлди. Бироқ қотилнинг ўлими биз учун ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Қотил ўлди, биз эса у содир этган ваҳшатда яшашда давом этяпмиз”, деди ўлдирилган болаларнинг акаси.
 
Маълум бўлишича, Брэйди тўрт боланинг жасади кўмилган жойни айтган. 12 ёшли ўлдирилган Кит Бэннетнинг қаерга кўмилгани эса яқинларининг кўп сонли илтимосларига қарамасдан, сир тутилган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ботқоқ қотиллари Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!