...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги элчиси билан учрашув


15:45, 16.01.2016 Жамият
 2 580

Учрашувда маданий-гуманитар соҳадаги, жумладан Ўзбекистон ва Буюк Британия илмий ва таълим муассасалари ўртасидаги алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

2016 йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Кристофер Аллан билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида 2016 йилда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига урғу берган ҳолда икки томонлама муносабатлар батафсил кўриб чиқилди.

Парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётига илғор технологияларни жалб қилиш учун икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш бўйича таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда маданий-гуманитар соҳадаги,  жумладан Ўзбекистон ва Буюк Британия илмий ва таълим муассасалари ўртасидаги алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.  

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар