...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонга келяпти


01:05, 16.12.2016 Жамият
 1 939

Маълумотларга қараганда, Алан Дункан давлат раҳбари қабулида ҳам бўлади.

Бугун, 16 декабрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дункан икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, Ташқи ишлар вазирлигида ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Маълумотларга қараганда, Алан Дункан давлат раҳбари қабулида ҳам бўлади.

Аввалроқ, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида муносабатларни яхшилашни сабрсизлик билан кутаётганини айтгани ҳақида хабар берган эдик. Мактубда Буюк Британия ва Ўзбекистон муносабатлари янада юксалишидан манфаатдор эканлиги битилганди.
Сумбула

Теглар:Ўзбекистон-Буюк Британия Алан Дункан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар