...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бутун Ўзбекистон бўйлаб “Futbol-TV” телеканали ишга тушди


19:17, 03.05.2017 Жамият
 3 160

Ўтган икки кун давомида телеканал сигнал қамровини кенгайтириш борасида зарур техник чора-тадбирлар давом эттирилди.

Мамлакатимизда илк марта футболга ихтисослашган футбол канали ишга тушди. Ҳозирда ушбу телеканал синов тариқасида эфирга узатилмоқда.
 
1 май кунидан бошлаб “Futbol-TV” телеканалини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам томоша қилиш имкони пайдо бўлганди.
 
Ўтган икки кун давомида телеканал сигнал қамровини кенгайтириш борасида зарур техник чора-тадбирлар давом эттирилди.
 
Бугундан бошлаб “Futbol-TV” телеканали Сирдарё, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ишга тушди.
 
Эндиликда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида мазкур телеканални томоша қилиш имконияти мавжуд.
 
Телеканал орқали жаҳон ва Европанинг энг қизиқарли футбол учрашувлари, шунингдек, футболга оид турли кўрсатувлар мухлислар эътиборига ҳавола этиб борилади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Futbol-TV вилоятлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Искандар Абролов
07:08 04.05.2017

Menda Uzdigital kanallari bor, lekin Futbol-TV ni topolmadim, kaerdan kidirish kerak?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар