...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бурак Ўзчивит Инна билан юрибди. Рафиқаси эса рашқдан ёнмоқда


18:08, 26.03.2018 Шоу-бизнес
 21 449

Иннанинг Буракка нозли қарашлари Фаҳрия Эвжанда шубҳа уйғотган

Рашк оловида қовурилаётган туркиялик таниқли актриса Фаҳрия Эвжан турмуш ўртоғи Бурак Ўзчивитнинг ҳар бир қадамини кўздан қочирмаяпти.
 
Бунга сабаб эрининг руминиялик хонанда Инна билан шампуннинг рекламасида суратга тушгани сабаб бўлмоқда.
 
“Севги изтироби” сериалида Камол роли билан танилган Бурак ушбу шампунни ишлаб чиқарувчи компания билан 6 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади.
 
Февраль ойида руминиялик хонанда Туркияда концерт бергач, ушбу компания маҳсулотининг рекламаси учун айнан Инна ва Бурак жуфтлигини танлаган.
 
Рекламани суратга олиш ишлари 5 кун давом этди. Оқибатда Бурак Ўзчивит ва Инна бир-бирларига анча яқин бўлиб қолишди.
 
Гарчи суратга олиш жараёнида Фаҳрия эридан бир дақиқа ҳам ажралмаган бўлса-да, Иннанинг Буракка нозли қарашлари уни шубҳалантирган.
 
Ҳатто, суратга олиш майдончасида Фаҳрия хоним жанжал кўтаришига бир баҳя қолган. Шунга кўра, руминиялик хонанда билан эрининг муносабатлари жиддийлашиб кетмаслиги учун Фаҳрия Эвжан Буракка тақиқ қўйди.
 
Энди Бурак Ўзчивитнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши умуман мумкин эмас. Дарвоқе, Бурак Ўзчивит ушбу рекламадаги хизмати учун 1 миллион долларга эга бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Бурак Ўзчивит ва Фаҳрия Эвжан дам олиш учун Жанубий Африкага боргани ҳақида хабар берган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бурак Ўзчивит Фаҳрия Эвжан Инна 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!