...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Фарғонада катта футбол байрами бўлиб ўтади


13:34, 19.08.2017 Спорт
 2 812

“Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган “Нефтчи” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув қизиқарли кечиши тахмин қилинмоқда.

Бугун, 19 август куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган “Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасида “водий дерби”си бўлиб ўтиши режалаштирилган.
 
Мутахассислар томонидан бўлажак учрашув олдингилари каби муросасиз руҳда кечиши тахмин қилинмоқда.
 
“Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари бунгача Ўзбекистон чемпионатининг Олий лигасида 51 бор тўқнаш келишган. 13 учрашувда “Навбаҳор” ғалабани нишонлаган бўлса, 25 ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган. Томонлар 13 бор дуранг ўйнашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 76-51, “Нефтчи” фойдасига.
 
Фарғоналиклар “Навбаҳор” майдонида сўнгги бор 2011 йили ғалаба қозонишган. Статистик маълумотларга қараганда, “Нефтчи” ўз майдонида “Навбаҳор”га йирик ҳисобда мағлубиятга учрамаган.
 
Аммо “Нефтчи” ўз тарихида олти бор навбаҳорчилар устидан учта тўп фарқи билан ғалаба қозонган. “Навбаҳор” фақатгина 2004 йилда Патрик Агбо ва Шуҳрат Мирхолдиршоевнинг голлари эвазига “Нефтчи”ни сафарда 3:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлган.
 
Шунингдек, клубларнинг Намангандаги ўзаро тўқнашувида “Навбаҳор” 2000 йилда “Нефтчи” дарвозасига учта тўп киритган.

Жорий йил ҳисобидан 19 август санасидаги баҳс жамоаларнинг ўзаро тўртинчи учрашуви ҳисобланади.
 
Бунга қадар рақиблар Наманганда ўтган чемпионат ўйинидан ташқари мамлакат кубогида ҳам икки бор куч синашишга эришишди.
 
Дастлаб, Фарғонада “Нефтчи” 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган бўлса Наманганда ўтган жавоб учрашувида “Навбаҳор” 2:1 натижа билан ғолиб чиққанди. Фарғоналиклар меҳмонда урилган гол туфайли кейинги босқичга йўл олишганди.
 
Маълумот учун, учрашув соат 19:00 да бошланади. Жамоалар ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 3:3 ҳисобида якунланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олий лига Навбаҳор Нефтчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!