...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Чингизхоннинг вафот этган куни


17:11, 18.08.2018 Олам
 8 286

Чавандоз кўринишидаги энг катта ҳайкал Чингизхоннинг Мўғулистондаги ҳайкали деб тан олинган.

Бугун, 18 август куни Чингизхоннинг вафот этганига 791 йил тўлиши муносабати билан унинг Мўғулистондаги ҳайкали одамлар билан жуда гавжум.

Чингизхон тахминан 1155 йил Ўнон дарёси яқинида туғилган. Айрим тарихчилар томонидан мўғул, деб келинган Чингизхон ота томонидан қиёт, она томонидан қўнғирот эли ўғлони бўлган!





Унга 1206 йилда мўғул аслзодалари, нўёнлари иштирокидаги буюк қурултойда “хон” унвони берилган ва барча қабила, уруғ, элатларнинг буюк хони деб эълон қилинган.

Чингизхон ўн минг кишилик шахсий гвардия хамда юз минг жангчидан иборат отлиқ армияни шакллантирган.





У 1227 йил 18 август куни у оғир дарддан вафот этган.

Мўғул давлати асосчиси Чингизхоннинг энг катта ҳайкали Мўғулистонда бўлиб, у мамлакат пойтахти Улан-Батордан 54 км узоқликда, Туул дарёсидан унча узоқ бўлмаган масофада жойлашган. 







Чингизхоннинг чавандоз шаклидаги ҳайкалининг очилиши 2008 йил 26 сентябрда бўлиб ўтган. Баландлиги 30 метр бўлган чавандоз кўринишдаги ҳайкал дунёга кўркам ва улкан монумент сифатида танилган.





Бу ҳайкални яратишда ҳайкалтарош Эрдэнэбилэг ва архитектор Энхжаргала биргаликда иш олиб боришди.
Мафтуна Махмуджонова

Теглар:Чингизхон Улан-Батор Мўғулистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!