...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу йил энг яхши тарбиячи ва ҳамширалар имтиҳонсиз талаба бўлади


17:58, 11.06.2017 Жамият
 5 633

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари ҳар галгидек эл қатори имтиҳон топширмай, “пул тўламай” ўқийдиган талабалар сафига қўшилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ ўқиш мобайнида юқори натижаларга эришган абитуриентлар имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилинади
 
Жумладан, халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази таъсис этадиган махсус гувоҳномани олганлар имтиҳонларсиз давлат грантларининг юқори қисмини банд этадилар.
 
Ҳар йили ўтказиладиган педагогика ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчилари ва таълим муассасалари тарбияланувчиларининг “Тарбиячи” республика танлови ғолиби, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиби синовларсиз ўқишга киради.
 
Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ҳар галгидек эл қатори имтиҳон топширмай, “пул тўламай” ўқийдиган талабалар сафига қўшилади.
 
Олимпиада фани, танловлар билан олий таълим йўналишлари ўртасидаги касбий мувофиқлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Теглар:Абутуриентлар Олимпиада фани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Nilufar
09:47 12.06.2017

Kollejni imtiyozli diplom bilan bitirgan bitiruvchilariga ham OTMlarga kirish uchun imtiyozlar bormi? Bo`lsa, qanday?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар