...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу дунёни тарк эта олмаётган 145 ёшли қария


16:41, 29.08.2016 Олам
 7 237

Индонезияда 1870 йилда туғилган Мбах Гото барча яқинларинининг ўлимига гувоҳ бўлиб, ўзи ҳамон яшмаоқда.

Индонезияда дунёдаги энг кекса одам яшайди. У 145 ёшда.  Мбах Готонинг ҳужжатларида у 1870 йилда туғилгани кўрсатилган. Демак у уч аср билан юзлашган ҳисобланади.
 
Мбах Гото 1992 йилда ўлимга тайёрланганини тан олди ва ҳаттоки, у қабр тошини ҳам тайёрлаб қўйган, лекин у ҳали ҳам тирик. 
 
Сўнгги уч ойдан буён Гото мустақил равишда ювина олмайди ва овқатланолмайди.
 
Шу кунгача Гото ўзининг ўн нафар ёру-буродари, тўрт рафиқаси ва болаларини тупроққа топширган. 
 
Бу кекса кишининг кўзи хиралашгани боис телевизор кўра олмайди ва доимо радио тинглайди. Готонинг неваралари унинг жуда ҳолдан тойганини айтишмоқда. 
 
Мбахда узоқ умр кўришнинг сири нимадалигини сўрашса, у бутун умр сабр-тоқат қилиб яшаганини таъкидлаб ўтди. 
 
Маълумот учун, дунёда Готодан ҳам кексароқ одамлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Масалан нигериялик Жеймс Олофинтуи ёши 171да эканини айтган.  Эфиопиялик Дакабо Эбба эса 163 ёшга кирганини маълум қилган. Бироқ бу нарсани тасдиқловчи ҳужжатларнинг йўқлиги туфайли уларнинг ёши расман тан олинмаган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Мбах Гото Индонезия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!