...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британия журналида ўзбек миллий таомлари ҳақида мақола чоп этилди


17:49, 27.03.2017 Жамият
 2 899

Муаллиф кабоб, манти, тухумбарак, нон ва турли салатлар ҳақида ёзар экан, уларнинг мазаси ва таркиби ҳақида ҳам тўлиқ маълумот бериб ўтган.

Буюк Британиянинг йирик гастрономик нашрларидан бири бўлган “Olive Magazine” журналида Ўзбекистоннинг энг сара ресторанлари ва кафелари ҳақида мақола чоп этилди. Машҳур ёзувчилардан ҳисобланган Элеонор Форд ўз мақоласида Ўзбекистонга ташрифи давомида ўзбек миллий таомлари билан танишуви ҳамда шундай тамаддихоналарнинг рўйхатини тақдим этган.
 
Муаллиф мақоласида Oshxona.uz, Chustiy’s cuisine, Tez Food, Sal-Sal тамаддихоналарининг бош ошпази ва асосчиси Баҳриддин Чустий билан танишув ҳақида алоҳида урғу берилган.
 
Элеонор Форд ўз мақоласида Ош маркази, Самарқанддаги “Платан” ва “Old City” ресторанлари, Бухородаги “Амелия” меҳмонхонаси, “Эски Бухоро” ресторани ва “Ипак йўли зираворлари” чойхонаси, Хивадаги “Khorezm Art” ресторанлари ҳақида тўхталиб ўтган. Муаллиф кабоб, манти, тухумбарак, нон ва турли салатлар ҳақида ёзар экан, уларнинг мазаси ва таркиби ҳақида ҳам тўлиқ маълумот бериб ўтган.
Дурдона Расулова 
 

Теглар:Ўзбек миллий таомлари Элеонор Форд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар