...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бразилиянинг таниқли футбол жамоаси ўтирган самолёт ҳалокатга учради


11:37, 29.11.2016 Спорт
 4 142

Дастлабки тахминларга кўра, самолёт ёқилғи тугаганлиги сабабли ҳалокатга учраган.

29 ноябрь куни Бразилиянинг “Шапекоэнсе” футбол клуби аъзолари бўлган самолёт Колумбияда ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, самолёт бортида 72 нафар йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзолари бўлган. Самолёт ёқилғи етишмовчилиги сабаб Медельин шаҳрида ҳалокатга учрагани айтилмоқда.
 
Самолёт Боливиядан парвозни бошлаганди. Медельин шаҳри мэри Федерико Гутьеррес дастлабки хулосаларга кўра фалокатдан сўнг тирик қолганлар борлигини маълум қилди.
 
Бразилиянинг “Шапекоэнсе” футбол клуби вакиллари Жанубий Америка кубоги мусобақаси доирасида Колумбиянинг “Атлетико Насьональ” клубига қарши майдонга тушишлари керак эди.
 
Ҳозирча юз берган мудҳиш воқеа тафсилотлари ҳақида бошқа маълумотлар келтирилмаяпти.
Дурдона Расулова

Теглар:Самолёт ҳалокати Колумбия Бразилия Футбол жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!