...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовга янги вазифалар юкланди


17:09, 14.09.2016 Жамият
 10 940

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 13 сентябрдаги фармони билан Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари –Молия вазири Рустам Азимов янги вазифалар юклатилди.

Аввалроқ, Абдулла Ниғматович Арипов Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 13 сентябрдаги фармони билан Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари –Молия вазири Рустам Азимов янги вазифалар юклатилди. Бу ҳақдаги фармон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси сайтида чоп этилди.
 
 “2016 йил 13 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4833-сон фармонига мувофиқ Азимов Рустам Содиқович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва фан масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди”, дейилади ҳукумат ахборотида.

Теглар:Рустам Азимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар