...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир ўринбосари лавозимидан бўшатилди


15:46, 25.05.2018 Жамият
 8 194

Қаҳрамон Акмалов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Акмалов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони имзоланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ўринбосари Қаҳрамон Валиевич Акмалов 2017 йилнинг 29 ноябрь куни Ҳукуматдаги ўзгаришлар доирасида Президент томонидан Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош вазир ўринбосари Қаҳрамон Акмалов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар