...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура Гулнора Каримованинг хориждаги активлари юзасидан изоҳ берди


17:06, 04.10.2018 Жамият
 10 234

Гулнора Каримованинг Буюк Британиядаги мулклари бўйича янги маълумот берилганди.

Аввалроқ, сайтимизда Гулнора Каримованинг Буюк Британиядаги активлари ва мулкларини мусодара қилиш ҳаракати бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур хабарга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси муносабат билдирди.
 
Прокуратура Матбуот хизмати вакили хориждаги ҳамкасблар билан бу масалада ҳамкорлик олиб борилаётганини, хусусан, Швейцария прокуратураси билан қалин алоқалар йўлга қўйилганини таъкидлаган.
 
“Британия томони бўйича масалага келсак, айни дамда Британия ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари билан Гулнора Каримова иши бўйича қонуний кучга кирган суд қарори доирасида активларни қайтаришга доир музокаралар олиб борилмоқда”, дейди Матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.
 
Маълумот учун, Имон Каримова Лондонга акаси Ислом Каримов олдига борганига кўп бўлмади. Шундан сўнг, Гулнора Каримова уйда экани ҳақида хабарлар тарқалди ва 2 октябрь куни У Дубайдаги энг қиммат меҳмонхоналардан бирига жойлашгани айтилди.
 
Ушбу хабарларга Бош прокуратура ойдинлик киритди. Имон Каримова ҳақиқатдан ҳам Лондонга кетгани тасдиқланди. Аммо Гулнора Каримованинг уйда экани ва Дубайга боргани ҳақида хабарлар ўз тасдиғини топмади.
 
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг Швейцария банкларидаги 800 миллион доллар пулини Ўзбекистонга қайтариш бўйича ишлар анчайин жойланиб қолганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Гулнора Каримова Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар