...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура: Гулнора Каримованинг хорижда қарийб 2 млрд долларлик маблағи ва кўчмас мулклари борлиги аниқланди


13:40, 28.07.2017 Жамият
 16 807

Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича тўлиқ расмий маълумотни эълон қилди.
 
Олиб борилган тергов ҳужжатлари бўйича ҳозирда 12 та хорижий давлат ҳудудида 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги легаллаштирилган маблағ аниқланган, шу жумладан:
 
  • Швейцарияда – 777,8 млн АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ва Колони шаҳрида нархи 18,5 млн франк бўлган кўчмас мулк (вилла);
 
  • Швецияда – 30 млн АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари;
 
  • Буюк Британияда – 4,2 млн фунт миқдорида пул маблағлари, Лондон шаҳрида умумий нархи 22,9 млн фунтлик уй-жойлар, квартиралар ва виллалар;
 
  • Франциянинг Париж шаҳрида – квартиралар ва “Шато де Грусси” қасри, Сантропе шаҳрида – вилла (умумий нархи 52,5 млн евро);
 
  • Латвияда – 16,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари ва қимматли қоғозлар, Рига шаҳрида парк ҳудудидаги умумий нархи 9 млн евро бўлган кўнгилочар марказ;
 
  • Ирландияда – 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари ва қимматли қоғозлар;
 
  • Мальта оролида – нархи 48,8 млн АҚШ доллари бўлган самолёт;
 
  • Германияда – 2 млн евро миқдоридаги пул маблағлари;
 
  • Испанияда – 82 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари;
 
  • Россияда – 6 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари, умумий нархи 2 млн АҚШ доллари бўлган Москва шаҳри “Камелот” турар жой комплексидаги “пентхаус”, “Рублевка” массивидаги ҳашаматли турар жой ва 8 та квартира, Ялта шаҳридаги меҳмонхона комплекси, турар жой ва ер участкаси;
 
  • Гонконгда – 67 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари, “The Arch” осмонўпар биносида нархи 15 млн АҚШ долларибўлган “пентхаус”;
 
  • Бирлашган Араб Амирлигида – 32 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари, 31,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги олтин ва олтин сертификатлари, Дубай шаҳрида умумий нархи 67,4 млн АҚШ доллари бўлган “пентхаус”, 2 та вилла ва 2 та меҳмонхона комплекслари аниқланган.
 
Халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий давлатлар ваколатли органларига тергов органларининг уюшган жиноий гуруҳнинг юқорида қайд этилган активларини хатлаш тўғрисидаги қарорлари юборилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
 
Ҳозирги кунда уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа активларини аниқлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тезкор-тергов тадбирлари давом эттирилмоқда.
Сумбула

Теглар:Гулнора Каримова Ўзбекистон Бош Прокуратураси кўчмас мулк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар