...
МЕНЮ
ONLINE TV

Боланинг бегонаси бўлмайди


17:01, 30.05.2018 Жамият
 2 944

Тошкент шаҳрида жойлашган 30-сонли Меҳрибонлик уйида хайрия тадбири ташкил этилди.

ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармасига қарашли Ҳарбий қисм ташаббуси билан, ИИВ Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида жойлашган 30-сонли Меҳрибонлик уйида хайрия тадбири ташкил этилди.
 
Тадбир ташкилотчилари томонидан бугунги кунда Ўзбекистонда келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилиб, уларнинг келажакда баркамол инсонлар сифатида камолга етишлари учун яратилган барча имкониятлар унумли фойдаланишлари зарурлиги тушунтирилди.


 
Шунингдек, тарбияланувчилар иштирокида мусиқий чиқишлар намойиш этилиб, уларга завқ шавқ улашилди. Тадбирда фаол иштирок этган болажонлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 
“Тадбир савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак, деган эзгу ғоянинг амалдаги ифодаси бўлди. Айниқса, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг бу каби хайрли тадбирлардаги фаол иштироки бошқа ходимларимиз учун ҳам ибрат бўлиб, уларнинг хизмат бурчига виждонан ёндошиб, ҳалоллик билан халқ манфаатлари йўлида хизмат қилишга ундайди, деб ўйлайман”, дейди ИИВ Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Етакчилар кенгаши раиси, майор Хуршид Рўзиев.


 
Учрашув якунида Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болажонлар учун бадиий китоблар ва спорт буюмлари топширилди. Бундай хайрли тадбирларни келгусида Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:30-сонли Меҳрибонлик уйи Хуршид Рўзиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар