...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхонадан нечта мобил телефон олиб ўтиш мумкин?


11:02, 20.10.2017 Жамият
 6 776

Тошкент халқаро аэропортидан олиб ўтишга уринилган мобил алоқа воситалари ушлаб қолинди.

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Бирлашган Араб Амирликларидан учиб келган фуқаролар — Маҳмуд ва Ботир Усмоновлар (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) томонидан кўп миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний равишда олиб кирилишига чек қўйдилар.
 
Маҳмуд Усмонов йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, ноутбук, телевизор, проектр, Playstation ўйин приставкаси, тюнер, планшет, электрон қўл соати, смарфтон каби жами 21 дона техника буюмларини божхона назоратидан четлаб, олиб киришга уринган экан.
 
Бундан ташқари, ушбу товарлар орасидаги 2 дона тюнерларни кўздан кечириш давомида, уларнинг ичига 5 турдаги 44 дона смартфонлар моҳирлик билан яширилганлиги фош бўлди.
 
Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг хулосасига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган юқоридаги товар-моддий бойликларнинг умумий баҳоси 233 миллион сўмдан ошар экан.
 
Айни шу рейс билан учиб келган Ботир Усмонов ҳам ўзининг қинғир режаларини амалга оширолмаган. Йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, тюнер, планшет, замонавий қўл соати, проектр ва ноутбуклардан иборат жами 17 та техника буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
 
Ушбу шахс ҳам божхоначиларни чалғитиш мақсадида юқоридаги каби “найрангни” қўллади. Яъни, 2 дона тюнерлар орасига 2 турдаги 15 дона уяли алоқа воситаларини моҳирлик билан яширган экан.
 
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу шахсдан олиб қўйилган товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати эса 120 млн. сўмдан ортиқни ташкил қилди.
 
Мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республика Жиноят кодексининг 182 моддаси, 2-қисми, “а” бандига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилди.
 
Эслатиб ўтамиз. жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг белгиланган меъёрларига кўра, видео ва аудио аппаратураларнинг ҳар биридан 1 донадан, аммо 3 тадан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб кирилишига рухсат этилади.
 
Белгиланган миқдордан ортиқча бўлган уяли алоқа воситалари (телефон аппаратлари) ва тюнерларни Ўзбекистонга олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Тошкент-Аэро божхона комплекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар