...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бобур Комилов Туркияда вафот этган, сабаблари ҳам маълум


14:00, 12.11.2018 Жамият
 24 943

Бизгача етиб келган хабарларга қараганда, бир йил аввал Бобур Комиловнинг отаси ҳам вафот этган.

Аввалроқ, таниқли телебошловчи Бобур Комилов оғир хасталикдан сўнг, бугун, 12 ноябрь куни вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
QALAMPIR.UZ манбаси етказган хабарларга кўра, Бобур Комилов Туркиянинг Истанбул шаҳрида даволанаётган бўлган. У ичак саратони хасталигига чалингани айтилмоқда.
 
Туркияда вафот этган Бобур Комиловнинг жасадини олиб келиш учун унинг оила аъзолари Истанбулга йўл олаётгани хабар қилинди. 
 
Маълумот ўрнида, 1984 йил 23 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Денов туманида таваллуд топган.


 
У Ўзбекистон давлат жаҳон тилларини университетининг Инглиз филологияси факультетини тамомлаган эди. Қолаверса, London City университетида ўқиган.
 
Бизгача етиб келган хабарларга қараганда, бир йил аввал Бобур Комиловнинг отаси ҳам вафот этган.
 
Телебошловчи оила қурмаган эди.
 
QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан Бобур Комиловнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Теглар:Бобур Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар