...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ Бош котиби “Ўзбекистон ҳаво йўллари” шикоят дафтарчасига қайд ёзиб кетди


09:17, 21.06.2017 Жамият
 9 185

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганди.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 9 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Самарқандга ташриф буюрган эди. Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганди.
 
Маълум бўлишича, Антониу Гутерриш “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “Шикоят, таклиф ва мулоҳазалар” дафтарчасига қайднома ёзиб қолдирган:
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг жамоасига парвозимиз вақтида бизга кўрсатган меҳрибончилиги ва профессионал хизмати билан табриклайман. Ажойиб меҳмондўстлик, аъло даражадаги хизмат ва яратилган қулайлик учун миннатдормиз. Антониу Гутерриш”, деб ёзган БМТ Бош котиби.
 

 
Эслатиб ўтамиз, Гутерриш Ўзбекистонга ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бўлиб, Орол денгизини шахсан бориб кўрган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар