...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ Бош котиби ўринбосари ШҲТ йиғилишида қатнашиш учун Тошкентга келди


15:21, 23.06.2016 Жамият
 2 607

Бош котиб Жеффри Фелтман Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб, вазир Абдулазиз Камилов билан суҳбатлашди.

Бугун, 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Жеффри Фелтман билан учрашди. Фелтман Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг мажлиси ишида қатнашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Мулоқот давомида минтақавий масалаларга ҳамда Орол денгизи экологик фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича икки ва кўп томонлама дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
 
Учрашувда БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Стефан Приснер ҳам иштирок этди.

Теглар:Абдулазиз Камилов Жеффри Фелтман 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар