...
МЕНЮ
ONLINE TV

Биринчи электросамолётнинг қачон сотувга чиқиши айтилди


17:03, 12.11.2018 Технология
 2 686

Биринчи қайта қувватланувчи йўловчи самолётини бозорга чиқариш учун яна 200 млн доллар сарфланиши кўзда тутиляпти.

Биринчи электросамолёт келаси йил Париж шаҳридаги кўргазмада намойиш қилиниши режалаштириляпти. Бу ҳақда “Eviation Aircraft Ltd”нинг бош ижрочи директори хабар берди.
 
“Eviation Aircraft Ltd”нинг хабар қилишича, биринчи йўловчи электросамолётнинг сотувга чиқиши учун яна 200 млн доллар керак.
 
“Айни паллада биз ушбу модель устида якуний ишларни олиб бормоқдамиз ва у тўлалигича электр қуввати билан парвоз қилади. Ҳавога ўзидан ҳеч қандай зарарли моддалар тарқатмайди”, деган лойиҳа яратувчиси Омер Бар Ёҳай.


 
Исроил компанияси бош ижрочи директори берган маълумотга кўра, электрон моделнинг биринчиси “Alice” деб номланган. Прототип Парижда синовдан ўтказилади. Ушбу модель 2021-2022 йилларда сотувга чиқиши ва 3 млн долларга сотилиши кутилмоқда.
 
Амалда мавжуд моделлар кўп йўловчини етказа олмаслиги сабаб яхши кутиб олинмаган эди. “Alice” эса бир марталик  тўлиқ қувват билан соатига 444 км тезликда  9 кишини 1047 км масофага элтиб қўя олади. Лойиҳа яратувчилари ушбу моделни истиқболли бўлишига ишонишяпти.
Зафарбек Араббоев 

Теглар:Электросамолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!