...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бахтли бўлишнинг 10 сири


12:22, 05.12.2018 Бу қизиқ
 5 737

Бахтли бўлиш ва уни асраб қолиш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ.

Инсонлар доим бахтни узоқдан излайди. Унга эришиш анча мушкул деб ҳисоблашади. Лекин бахт биз кутгандан-да яқин. Уни асраб қолиш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ.
 
Дунёнинг энг бахтли инсонлари бахтга эришишнинг қуйидаги сирларини оммага эълон қилишган:
 
  • Ён-атрофдагиларнинг гапларига эътибор бермай, ўз истаганингиздек яшанг. Одамларнинг гапларини тингланг. Аммо таъсир доирасини ўз меъёрида қолдиринг;
 
  • Ортиқча ғазабланманг. Бу сизни бегоналар олдида уятда қолишингизга сабаб бўлади;
 
  • Ўзингизни энг гўзал инсонлардан бири деб ҳисоблашда давом этинг. Гарчи бу худбинликдек кўринса-да ўзингиз орқали ҳаётни севишга эришасиз;
 
  • Оптимист инсонлар билан ҳамкор бўлинг. Уларнинг қарашлари сизни ижобий томонга йўналтиради;
 
  • Майда камчиликлар билан ўралашиб қолишдан кўра, катта мақсадлар сари ҳаракат қилинг. Беҳудага асабийлашманг;
 
  • Бахтли бўлишни кутманг. Ҳаётингиздаги ҳар бир нарсани бахтнинг бир бўлаги деб қабул қилинг;
 
  • Ҳеч қачон йўқотганларингиз ҳақида эмас, унинг сабоқлари ва келгусида келтириши мумкин бўлган фойдалари ҳақида ўйланг;
 
  • Ҳар бир ишни ўз вақтида бажаришга ўрганинг. Бир дақиқангизни ҳам бесамар ўтиб кетишига йўл қўйманг;
 
  • Ҳасад қилишдан йироқ бўлинг. Сиздан-да оғир шароитларда яшаётганлар борлигини унутманг;
 
  • Ҳаётингизни фақат яхши хотиралар билан тўлдиринг. Ёмонларини миянгиздан ўчириб ташланг.
 
Юқоридаги 10 тавсияни ўзингизда синаб кўришдан уялманг. Мана кўрасиз, яқин фурсатларда ҳаётингиз ёрқин тарафга ўзгарганига гувоҳ бўласиз!
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Бахт Бахтли бўлиш сирлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!