...
МЕНЮ
ONLINE TV

Баҳром Ёқубов бу сафар панада турмайди


12:39, 26.12.2015 Кино
 11 130

Режиссёр Баҳром Ёқубов “Қочқин ёхуд кўчанинг боласи” фильмининг премьерасида саҳнага чиқиши кутилмоқда. Томошабинлар уни қандай кутиб оларкин?

Бугун, 26 декабрь куни Тошкентдаги Алишер Навоий номли кино саройида “Супер келинчак”, “О Марям, Марям”, “Мажруҳ” каби фильмлари билан томошабинларга яхши таниш бўлган режиссёр Баҳром Ёқубовнинг навбатдаги “Қочқин ёхуд кўчанинг боласи” номли янги фильми премьераси бўлиб ўтади.

Мазкур фильмда бош ролларни Ўзбекистон халқ артистлари Яйра Абдуллаева, Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Учқун Тиллаев, Беҳзод Муҳаммадкаримов, актёрлар Бобур Йўлдошев, Алишер Усмонов, Шаҳзода Муҳаммедова ижро этишган.

Эътиборлиси шундаки, режиссёр Баҳром Ёқубов шу бугунга қадар ўзи режиссёрлик қилган фильмларда бошқа ижодкорларнинг номларидан фойдаланиб, ўз номини ошкор этмай келарди. Ёқубовнинг бир неча бор ўзи режиссёрлик қилган фильмларнинг премьерасида саҳнага чиқмай, залнинг бир четида турганига жуда кўп бор гувоҳ бўлганмиз. “Қочқин”да эса кадр ортидаги “асл қаҳрамон” кимлиги маълум бўляпти. Қизиқ, бугун анча йиллардан сўнг саҳнага қадам қўядиган Баҳром Ёқубовни томошабинлар қандай кутиб оларкин? 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Қочқин Бахром Ёқубов Премьера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Raxmonov (KVP & EDHO)
19:48 26.12.2015

Бахром Ёқубов qaytadigan bo`lsa DIANA YAGAFOROVA yam endi qaytsa bo`lar :) bu ikki ijodkor judayam yaxshi filmlar olishgan hatto GOLIVUD da xam bunaqasi bo`lmagan shekilli



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!