...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Барон" "Сотқин"нинг муваффақиятини такрорлармикин?


17:46, 13.01.2016 Кино
 4 756

Тез кунда кино оламининг таниқли вакиллари ва журналистлар иштирокида узоқ кутилган "Барон" фильмининг ёпиқ намойиши бўлиб ўтади.

Таниқли режиссёр Рустам Саъдиев “Барон” номли янги фильмини томошабинлар эътиборига ҳавола этиш арафасида турибди. Тез кунда кино оламининг таниқли ижодкорлари, санъаткорлар, киношунос мутахассислар ва журналистлар иштирокида фильмнинг ёпиқ намойиши ва матбуот анжумани бўлиб ўтиши режалаштириляпти.

Янги фильмда бош ролларни Голливуд актёри Ҳасан Масъуд, Россия халқ артисти Андрей Смоляков, Виктор Вержбитский, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, актёрлар Муҳаммадисо Абдулҳаиров, Дилором Эгамбердиева, Улуғбек Қодиров, Жавоҳир Зокиров, Дилноза Кубаева, Жамила Ғофурова, Шаҳло Темирова ижро этишган.

Ёдингизда бўлса, ўтган йил режиссёр Рустам Саъдиев “Сотқин” номли фильмини томошабинлар эътиборига ҳавола этган эди. Реал воқеалар асосида суратга олинган ушбу картина қисқа муддат ичида катта шов-шувларга сабаб бўлиб, фильм ўтган йилнинг энг томошабинбоп картинаси сифатида эътироф этилган эди. Албатта, бу кино ортидан етарли бахс мунозаралар ва танқидий фикрлар ҳам бўлди. Иш бор жойда, камчилик ҳам бўлади, деганларидек фильмнинг мазмуни, маънавий юки, ютуқлари бу камчиликларнинг ўрнини тўлдириб юборди. Кўрамиз, Саъдиевнинг “Барон”и “Сотқин”нинг муваффақиятини такрорлармикин? 

Дарвоқе, 12 январь куни хонанда Шаҳзода томонидан "Барон" фильми учун куйланган "Сирдошим" номли саундтреки youtube.com'га жойлади. Бир кеча-кундуз ичида бу клипни томоша қилганлар сони қарийб 10 мингтага етди.
 

Теглар:Барон Рустам Саъдиев Шаҳзода Сотқин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!