...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама хотираларини 60 миллион АҚШ долларига сотмоқчи


15:24, 01.03.2017 Олам
 2 562

Барак ва Мишель Обама томонидан ёзилган ушбу китобни нашр этиш имконияти учун қатор нашриётлар курашишди. Омад Penguin Random House нашриётига кулиб боқди.

Барак ва Мишель Обама Penguin Random House нашриёти билан ғаройиб келишувни имзолади.
 
Собиқ президент ва унинг рафиқасининг Оқ уй билан боғлиқ  хотиралари акс этган китобни Penguin Random House нашриёти чоп этиш имкониятини қўлга киритди.
 
Айтиш лозимки, Барак ва Мишель Обама томонидан ёзилган ушбу китобни нашр этиш имконияти учун қатор нашриётлар курашишди. Бироқ омад Penguin Random House нашриётига кулиб боқди.
 
Таъкидлаш жоизки, бу мемуар ҳар қандай нашриёт учун омадли шартнома бўлиши барчага аён эди. Шу сабабли ҳам Penguin Random House асар учун Обамалар оиласига 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пулни тўлашга бажонидил рози бўлди. Бу ҳақда “Vestifinance.ru” хабар қилмоқда.
 
Обамадан аввалги раҳбарлар ҳам президентлик йилларидаги хотиралари ҳақидаги мемуарларини китоб ҳолида чоп этишган. Лекин Обамалар оиласининг мемуари аввалги асарлар ичида энг қиммат нархга сотилган асар сифатида тарихга кириши мумкин.
 
АҚШнинг собиқ президентларидан бири бўлмиш Билл Клинтон 2004 йил “Менинг ҳаётим” мемуари учун 15 миллион АҚШ доллари, Жорж Буш “Қарор қабул қилиш нуқталари” мемуари учун 10 миллион АҚШ доллари олганди.
 
Барак ва Мишель Обама бундан аввал ҳам ўз мақолаларини Penguin Random House нашриётига тегишли Crown савдо белгиси остида чоп этишарди.
 
Собиқ президент ва унинг рафиқасининг нашриёт томонидан чоп этилиши мўлжалланаётган навбатдаги китоби қандай номланиши ҳозирча номаълум.
 
Маълумотларга кўра, Обамалар оиласи китобдан тушадиган пулларнинг катта қисмини хайрия ишларига сарф этиш истагидалар. Хайрия пуллари ушбу оила томонидан асос солинган Obama Foundation фонди ҳисобига ҳам ўтказилади. 
Умида Якубова

Теглар:Бара Обама Мишель Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Барак Обама қаерда?

11:55, 01.02.2017 4 972

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!