...
МЕНЮ
ONLINE TV

Балиқчилик соҳасида янги институт ташкил этилади


17:15, 02.05.2017 Жамият
 3 157

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳам ташкил этилади.

Кеча, 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станциясини Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига айлантирилади ва унинг филиаллари Айдар-Арнасой кўллар тизимида ва республиканинг бошқа ҳудудларида ташкил этилади.
 
Шунингдек, илмий-тадқиқот ва селекция-наслчилик ишларини, замонавий озуқалар рецептурасини ишлаб чиқиш ва балиқчилик тармоғида замонавий технологияларни жорий этишга кўмаклашиш бўйича бошқа тадбирларни амалга оширишни, балиқларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни даволашни, тармоқни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари шакллантирилишини молиялаштириш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Балиқчилик Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар