...
МЕНЮ
ONLINE TV

БААдаги нуфузли фестивалга Ўзбекистон Регистонни "олиб бормоқчи"


18:37, 30.11.2018 Жамият
 2 594

2009 йилдан буён БААда ўтказиб келинаётган мамлакат асосчиси Шайх Зайид номидаги Абу Даби маданий мерослар фестивалида илк бор тақдим этиладиган Ўзбекистон павильони энг катта композиция бўлиши кутилмоқда. 

Фестивал доирасидаги Ўзбек павильони улкан Регистон майдони шаклида бўлиб, ён атрофидаги ҳужраларда хунармандчилик, нақш ўймакорлиги, гиламдўзлик, сўзана тикиш санъати каби ўзбек миллий маданий мерослари экспозициялари ва амалий санъат яралишини намойиш қилувчи миниатюра рассомлари ўрин эгаллаган. Ўзбек миллий маданий павильони марказида эса катта қозонда 10 минг кишилик ош пиширилиши кўзда тутилган. 

Фестивал меҳмонлари ўзбек миллий рақслари лазги,тановар ва муножот, мақом ва бахшилар куйлари, доирачи ва дуторчилар санъатидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Миллий ҳунармандлар ва ошпазлар томонидан мастер класслар ташкил этилиб, ўзбек миллий либослари кўргазмаси бўлиб ўтади. Шунингдек, фестивал давомида ташриф буюрувчилар ва нуфузли меҳмонлар учун “Ўзбегим” ва “Мақом” китоб албомларининг расмий тақдимот маросими ўтқазилиши ҳам кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, 2 декабрда бошланадиган Абу Даби фестивали амирликларни бирлаштирган Шайх Зайид номи билан аталади. Ҳар йили БААнинг асос солинган куни арафасида бўлиб ўтадиган фестивалдан кўзланган мақсад – турли миллат маданий меросларини бир бирига ва дунёга танитиш учун кўприк сифатида хизмат қилишдир. Нуфузли миллий маданий ва замонавий санъат фестивалига ўтган йили қарийб ярим миллион одам ташриф буюрган.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар