...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раҳматуллаев ва Раҳимхонни Назарбеков яраштирди


10:17, 03.09.2015 Шоу-бизнес
 8 335

Интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлар орқали жуда кўп малумот олиш масканига айланган.

   Ижтимоий тармоқлар бугун нафақат мулоқот ўрнатиш маркази балки реклама учун энг қулай масканга айланган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев, “Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев, хонандалар Муниса Ризаева, Ботир Қодировларнинг концерт дастурлари ҳақидаги реклама баннерлари ҳали шаҳар кўчаларига илинмай туриб, интернетда овоза бўлишга улгурди.

   Ўтган ҳафта Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастури афишасини 50 дан ортиқ санъаткорлар ўз шахсий саҳифаларига жойлаб, хонандага омад тилашди. Булар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳам бор. Шу вақтгача Раҳимхоннинг Раҳматуллаевнинг концерт афишасини инстаграмга жойлаб, унга омад тилаши у ёқда турсин ҳатто бирга суратга тушганини кўрмаганмиз. Бу ҳолат Раҳматуллаевда ҳам кузатилмаган. Сардор ва Улуғбек ўртасида муносабати чиндай ҳам илиқлашган кўринади. Интернетдаги узунқулоқ гапларга қараганда Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Сардор Раҳимхон август ойи охирларида Москвага сафар қилишган. Икки собиқ дўстнинг муносабатлари тикланишига эса Назарбеков сабабчи бўлган. Бу сафардан кейин эса Раҳимхон дўстига омад тилаб, унинг концерт афишасини шахсий саҳифасига жойлади. Хуллас, бу тахминда жон борга ўхшайди.
Қамариддин Шайхов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Jamshid
13:57 30.11.2015

Ha shunday bolganga ohshaydku ammo 5- kun otmasdan sardor yana suratni olib tahslagan....ukug ekda esa u bilan bogliq suratlar bor haliham



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!