...
МЕНЮ
ONLINE TV

Айрим олий ўқув юртлари ёпилиши мумкин


18:19, 12.10.2015 Жамият
 3 521

ДТМ томонидан 2015-2016 йилда аттестациядан ўтиши лозим бўлган олий таълим муассасалари рўйхати эълон қилинди.

   Давлат тест маркази томонидан 2015-2016 йилда аттестациядан ўтиши лозим бўлган олий таълим муассасалари рўйхати эълон қилинди.

   Мазкур рўйхатдан аккредитация муддати тугаган 18 та ОТМ ўрин олган.

   Биринчи навбатда шу йилнинг сўнггига қадар Тошкент автомобиль йўллари институти, Қарши муҳандислик-иқтисод институти ва Тошкент кимё-технологиялар институти аттестатциядан ўтиши белгиланди.

   Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, текширув натижалари салбий бўлган ҳолатда, исталган олий ўқув юрти давлат аккредитациясидан маҳрум бўлиши мумкин. Ушбу муддат даврида ОТМларнинг давлат стандартларига мувофиқ кадрларни етиштиришга қай даражада тайёрлиги алоҳида текширилади.
Мадина Нурманова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар