...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аҳмед Шаҳид Коституциявий суд ҳамда Олий суд раислари билан учрашди


18:20, 03.10.2017 Жамият
 1 819

БМТнинг махсус маърузачиси Аҳмед Шаҳид ўзининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида кўплаб учрашувларда иштирок этади.

Аввалроқ, 2–12 октябрь кунлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ташриф доирасида БМТнинг махсус вакили Аҳмед Шаҳид бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ташқи ишлар, Ички ишлар, Адлия, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Конституциявий ва Олий суд, Бош прокуратура, Дин ишлари бўйича қўмита, Хотин-қизлар қўмитаси, Мусулмонлар идорасида учрашувлар ўтказиши режалаштирилга эди.
 
Бугун, 3 октябрь куни махсус маърузачи Аҳмед Шаҳид ўзининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасига киритилган режага биноан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида бўлди.
 
Шу куннинг ўзида БМТнинг махсус вакили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили У.Муҳаммадиев билан учрашди.
 
Омбудсман БМТ вакилини Ўзбекистондаги ҳолат билан таништириб, фуқароларнинг виждон эркинлиги соҳасидаги ҳуқуқларининг таъминлангани масалаларига атрофлича тўхталиб ўтди.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий судида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси Б. Мирбобоев ва Олий суд раиси К. Комилов билан Бирлашган Миллатлар ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмед Шаҳиднинг учрашуви бўлиб ўтди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:БМТнинг махсус вакили Аҳмед Шаҳид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар