...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автомобиль орқали биологик актив қўшимчаларни олиб ўтаётганлар ушланди


11:50, 24.05.2017 Жамият
 2 879

Мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 182 млн. сўмдан ортар экан.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари турли товар-моддий бойликларнинг божхона назоратидан яширинча олиб кирилишига доир бир нечта қонунбузарлик ҳолатларини фош қилишди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.


 
“Ғишткўприк” чегара-божхона комплексида республикага кириб келган енгил автомашиналардан бири божхона кўригидан ўтказилганда, унинг эшиклари орасидаги кўз илғамас бўшлиқларга 4 турдаги 1100 донадан ортиқ стоматологик техник воситалар яширилгани аниқланди.


 
Божхона ходимининг оғзаки сўров вақтида ҳамда йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган ва қиймати салкам 110 млн. сўмни ташкил қилувчи ушбу тиббий воситалар фуқаро М.Бакиевга тегишли бўлиб чиқди.
 
Шунингдек, “Яллама” чегара-божхона постида эса фуқаро Т.Тўйчиев “Камаз” русумли автоулови юк хонасининг пол қисми остига 33 турдаги 2141 дона, шунингдек, 3 турдаги салкам 60 кг. биологик актив қўшимчаларни яширган ҳолда олиб киришга уринган. Божхона расмийлаштируви ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 182 млн. сўмдан ортар экан.
 
Шунингдек, мазкур постда божхоначилар йирик миқдордаги яна бир божхона қоидабузарлигини фош қилишди. Тегишли ҳужжатларга кўра, MAN русумли юк автомашинасида пойтахтдаги “Inter auto line” масъулияти чекланган жамияти номига ун маҳсулотлари келтирилаётган бўлиши керак эди.


 
Бироқ, божхона кўриги давомида божхоначилар бутунлай бошқа манзарага дуч келишди. Фуқаро Х.Холматов бошқарувидаги мазкур автомашина юкхонасида ун маҳсулоти ўрнида ноутбуклар, турли истеъмол товарлари, биологик актив қўшимча ва гиёҳлар, алкоголь ичимликлар, кийим-кечаклар, газламалар ва бошқа товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди.
 
Йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган ва божхона назоратидан четлаб олиб кириш пайтида тўхтатиб қолинган мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 923 млн. сўмдан ошар экан.
 
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент Божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар