...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автокредит учун “Алоқабанк” ва “Асака” банкларининг шартлари билан танишинг


17:47, 21.06.2017 Жамият
 18 479

Автосалон билан шартнома тузилганда, автомобиль баҳоси АҚШ доллари ҳисобида қайд этилади.

1 июндан Ўзбекистондаги айрим тижорат банклари автомобиль харид қилиш учун кредитлар ажратаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугунги кунда “Асака” АТБ ва “Алоқабанк” АТ банклари автомобиллар учун кредит ажратмоқда.
 
“Асака” АТ банкининг шартлари қуйидагича:
 
Жисмоний шахслар учун кредит муддати 3 йилгача. Кредитнинг фоиз ставкаси биринчи тўлов миқдорига қараб белгиланади, яъни:
 
  • Илк тўлов 35 фоизгача – йиллик 18 фоиз ставкада;
  • Илк тўлов 45 фоизгача – йиллик 17 фоиз ставкада;
  • Илк тўлов 45 фоиздан ортиқ бўлган миқдорда – йиллик 16 фоиз ставкада;
  • Илк тўловсиз ҳолатда – йиллик 23 фоиз ставкада кредит ажратилади.
 
Кредитни қоплаш давомида 3 ой имтиёзли давр бўлиб, бу вақтда фақатгина фоиз тўловини амалга оширади. Кейин асосий кредитни қоплашни бошлайди.
 
Имтиёзли кредит ёш оилалар учун ҳам тақдим этилади. Эр ва хотиннинг ёши 30 дан ошмаган тақдирда, бошланғич тўлов сифатида автомобилнинг 25 фоиз қиймати тўланади ва йиллик 9 фоиз ставкада кредит ажратилади. Ёш оилалар учун ҳам кредит тўлов муддати 3 йилни ташкил қилади.
 
“Асака” банкида автокредит расмийлаштириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 миқдордаги даражаси тўланади. Асосий қарз миқдори имтиёзли 3 ой муддатдан сўнг, умумий муддат ҳисобига тенг бўлинади. Ўз вақтида тўланмаган кредит суммаси учун пеня белгиланган.
 
Автосалон билан шартнома тузилганда, автомобиль баҳоси АҚШ доллари ҳисобида қайд этилади. Илк тўловни амалга ошириш ва кредитни қоплаш эса миллий валютада Марказий банкнинг шу кундаги АҚШ доллари курси бўйича тўланади.
 
“Алоқабанк” АТ банкининг шартлари қуйидагича:
 
Жисмоний шахсларга автокредит ажратиш муддати 4 йилгача. Кредитнинг фоиз ставкаси биринчи тўлов миқдорига қараб белгиланади, яъни:
 
  • Илк тўлов 30 фоизгача – йиллик 16 фоиз ставкада;
  • Илк тўлов 40 фоизгача- йиллик 15 фоиз ставкада;
  • Илк тўлов 50 фоиздан ортиқ бўлганда – йиллик 14 фоиз ставкада кредит ажратилади.
 
Бу банкда илк тўловсиз кредит расмийлаштириш имконияти мавжуд эмас. Шунингдек, ёш оилалар учун ҳам имтиёзли кредит шартлари белгиланмаган.
 
“Алоқабанк” билан автокредит расмийлаштириш жараёнида қарзнинг 0,05 фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Автомобиль бозори Автокредит Асака банк Алоқабанк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар