...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австриядаги фестивалда чодир қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди


16:34, 19.08.2017 Олам
 2 208

Мусиқа ва пиво фестивали чоғида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилгани сабабли чодирлар қулаган.

Австриянинг Санкт-Йохан-им-Вальд ҳудудида (коммуна) ўтказилган анаънавий пиво ва мусиқа фестивалида чодир қулаши оқибатида икки киши вафот этди. Ушбу ҳодиса оқибатида 50 дан ортиқ одам жароҳатланган. Бу ҳақда Юқори Австрия Федерал Ери полициясига асосланиб Рейтерс агентлиги хабар берган.
 
Ушбу кўнгилсиз ҳодиса 18 августдан 19 августга ўтар кечаси содир бўлган. Чодирнинг қулашига эса кучли шамол эсгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
 
Жиҳозлар ва чодирнинг қаттиқ одамлар ўлимига олиб келган.
 
Ҳодиса вақтида фестивалда 700 киши тўпланган эди.
 
Полиция қурбон бўлганларнинг шахсини аниқлаган. Улардан бири руминиялик 19 ёшли талаба қиз бўлса, иккинчиси 28 ёшли маҳаллий аҳоли вакили бўлган.
 
Залцбургда кучли шамол эсиши давом этмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Австрия Фестиваль Кучли шамол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!