...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аукцион орқали машина олиб бериш баҳонасида содда фуқаро “ухлатиб” кетилди


09:46, 27.06.2017 Жамият
 3 082

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

2016 йил 27 ноябрь куни Эргашев Жонибек Элботирович ва Махкамов Фаррух Маҳамаджонович Тошкент шаҳар Чилонзор туманида, фуқаро Икромов Равшан Саттарович ишончига кириб, унга аукцион орқали Nexia-2 русумли автомашина олиб беришни ваъда қилишган. Жабрланувчи Икромов Равшан 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини машина сотиб олиш орзуси билан фирибгарларга ишониб топширган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Чилонзор тумани ИИБ Nexia-2 фирибгарлар аукцион 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар