...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Тарихда илк марта! Ўзбекистонга ушудан медаль келади


12:40, 20.08.2018 Спорт
 1 960

Дарья Латишева 12 нафар спортчи ичида иккинчи натижани қайд этди.

Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна битта медаль қўшилди.
 
Кеча ушунинг таулу йўналишида баҳсларда иштирок этган Дарья Латишева учинчи натижани қайд этиб, финал йўлланмасига эга чиққан эди. Бугун у мусобақанинг финал босқичида чиқиш қилди.
 
Қувонарлиси, Дарья Латишева 12 нафар спортчи ичида иккинчи натижани қайд этиб, мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.
 
Маълумот ўрнида, бунгача Ўзбекистон Осиё ўйинларида ушу баҳсларида умуман медаль ютмаган. Бу Ўзбекистон учун спортнинг ушбу тури бўйича қўлга киритилган илк медаль бўлди.
 
Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг Осиё ўйинларидаги медаллари сони тўрттага етди.
 
Мусобақаларда ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишлари давом этмоқда.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Дарья Латишева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!