...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Қатар – Ўзбекистон ўйинини жонли кўрамиз!


16:29, 16.08.2018 Спорт
 2 995

Бир оздан сўнг бошланадиган Қатар – Ўзбекистон ўртасидаги баҳс Sport TV’да тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Sport TV раҳбариятининг Индонезияда олиб борган музокара натижасида Осиё ўйинлари трансляция ҳуқуқи қўлга киритилди.

Натижада, Осиё ўйинлари бироздан сўнг Sport TV телеканалида тўлиқ трансляция қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар трансляция билан боғлиқ келишувга эришилмагани туфайли биринчи турда Ўзбекистон – Бангладеш (3:0) ўйини кўрсатилмаган эди. 

Қатар – Ўзбекистон ўйини Тошкент вақти билан 17.00 да бошланади ва учрашувни таниқли шарҳловчи Элдор Мустафоев шарҳлаб боради.

Теглар:Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!