...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўзбекистонлик спортчиларнинг натижаларидан онлайн репортаж якунига етди


20:30, 20.08.2018 Спорт
 4 182

Ушбу саҳифа автомат равишда тўлдириб борилди. Эътиборингиз учун раҳмат!

Айни вақтда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари мусобақасининг 2-кундаги баҳслари якунига етди.
 
Сизга эълон қилаётган ушбу саҳифада ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги натижаларидан хабардор бўлишингиз мумкин. Саҳифа автомат равишда тўлдириб борилди.
 

Айни пайтда спортчиларимиз томонидан 1та олтин, 2та кумуш ва 4та бронза медали қўлга киритилган. Жами 7та медаль!

Шу тариқа Ўзбекистон спорт делегациянинг Осиё ўйинлари мусобақасининг 2-кунидаги иштироки ўз ниҳоясига етди. 

Спорт гимнастикаси. Йигитларимиз жамоавий баҳсларда еттинчи натижани қайд этган ҳолда финалга йўл олишди.
 
Теннис. Аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Нигина Абдураимова ҳамда Оқгул Омонмуродова жанубий кореялик рақибларга ютқазишди.

Футбол. Ўзбекистон терма жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби Гонконг. Ўйин 23 август куни бўлиб ўтади.

Ушу. Акмал Рахимов қирғизистонлик рақибини мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди.

Давит Модзманашвили ҳиндистонлик рақибини мағлубиятга учратиб бронза медалини қўлга киритди! 7-медаль!

Эркин кураш. Даулетбике Яхшимуратова бронза медали учун баҳсда жанубий кореялик рақибга 0:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Теннис. Денис Истомин ва Фаррух Дўстов жуфтлик баҳсларидаги илк учрашувни ўтказди. Улар покистонлик теннисчилар - Обид Муҳаммад ва Муртазо Музаммил жуфтлигини 7:6(5), 6:2 ҳисобида мағлуб этдилар.

Теннис. Жўрабек Каримов ва Санжар Файзиев жуфтлиги ливанлик рақибларни 6:3, 6:1 ҳисобларида мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олди.

-58 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган таэквондочи Ниёз Пўлатов олтин медал учун Жанубий Корея вакили Ким Таэ Хунга қарши курашди. Ўзбекистон вакили ушбу жангда рақибига 24:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медал соҳибига айланди.

Таэквондо. -58 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Ниёз Пўлатов эронлик рақибини мағлуб этиб, финалга йўлланма олди.

Истомин/Дўстов жуфтлиги ҳиндистонлик рақибларни 7:6, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратди.
 
Таэквондо. Нигора Турсунқулова ярим финалда Жанубий Корея, Ниёз Пўлатов эса эронлик рақибга қарши жанг ўтказиб, мағлуб бўлди.
 
Эркин кураш. Давит Модзманашвили эронлик кучли рақибга мағлуб бўлди ва бронза медали учун курашадиган бўлди
 
Таэквондо. -58кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Ниёз Пўлатов таиландлик рақибга қарши кечган қийин баҳсда 23:22 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
 
Аёллар кураши. Даулетбике Яхшимуратова ҳиндистонлик спортчига ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун гиламга чиқади.
 
Таэквондо. -67кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нигора Турсунқулова макаолик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини ўзиники қилди.
 
Эркин кураш. Давит Модзманашвили мўғулистонлик рақиб устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
 
Теннис. Тўлаганова / Шарипова жуфтлиги кейинги босқичга йўл олди. Гап шундаки, Хитой Тайпейи теннисчиларидан бири жароҳат олди ва учрашувни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
 
Теннис. Жўрабек Каримов ливанлик рақиби устидан 6:4, 7:5 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Теннис. Нигина Абдураимова қозоғистонлик рақибини 0:6, 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.
 
Эркин кураш. Бироздан сўнг Давит Модзманашвили мўғулистонлик полвонга қарши жанг қилади.
 
Теннис. Ирода Тўлаганова ва Сабина Шарипова жуфтлик баҳсларида кортга чиқдилар.
 
Аёллар кураши. Набира Есенбаева ҳиндистонлик спортчига ютқазиб қўйди. Агар ҳинд спортчиси финалгача етиб борадиган бўлса ҳамюртимизда бронза медали учун курашиш имконияти бўлади. Акс ҳолда Набира учун Осиё ўйинлари ниҳоясига етди.
 
Аёллар кураши. Даулатбике Яхшимуратова мўғулистонлик рақибасини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
 
Теннис. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин покистонлик рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олди.
 
Эркин ва аёллар кураши. Давид Модзманашвили чорак финалда мўғулистонлик, Набира Есенбаева ҳиндистонлик, Даулетбике Яхшимуратова ҳам мўғулистонлик курашчиларга қарши гиламга чиқадилар.
 
Ушу. Дарья Латишева таулу баҳсларида иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медаль соҳибасига айланди!
 
Таэквондо. Нигора Турсунқулова илк жангида гонконглик рақибини катта устунлик билан мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.
 
Академик эшкак эшиш. Саккизталик баҳсларда стартга чиққан спортчиларимиз финишга биринчи бўлиб етиб боришди ва тўғридан-тўғри финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
 
Ўқ отиш. Вадим Скороваров саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Бироздан сўнг у медаллар учун курашни бошлайди.
 
Академик эшкак эшиш. Шаҳбоз Холмурзаев ўз чиқишида учинчи кўрсаткични қайд этди ва кейинги босқичга йўл олди.
 
Бугун мусобақаларда иштирок этаётган спортчилар рўйхати:
 
Таэквондо WTF
Саралаш ва финал
 
-67 кг: Нигора Турсунқулова
-58 кг: Ниёз Пўлатов
-53 кг: Динара Мамадибрагимова
 
Эркин кураш
Саралаш ва финал
 
-125 кг: Давит Модзманашвили
-50 кг: Даулатбике Яхшимуратова
-53 кг: Севара Эшмуратова
-57 кг: Набира Эсанбоева
 
Ўқ отиш
Саралаш ва финал
 
-Скораваров Вадим
-Пардабоева Зайнаб
-Мамедова Сакина
 
Ушу
 
Латишева Д (Таулу, финал)
 
Ҳайдаров И (Нимчорак)
Раҳимов А (Нимчорак)
 
Спорт гимнастикаси
Саралаш (Брас, Индивидуал, Жамоавий)
 
Фокин А
Азимов А
Абдураҳимов Р
Абдусаматов Х
Ҳамроқулов А
 
Академик эшкак эшиш
Саккизталик ЛМ8+ 2000 м (саралаш) – 11:00-14:00
 
Яров А
Баҳриев Д
Мамбетназаров I
Хурсанов Д
Нажмиев Ш
Раҳимов О
Ҳакимов Ш
Усмонов З
Краснов А
 
Тўртталик М4х 2000 м (саралаш) – 11:00-14:00
Давронов У
Астанов Ф
Муҳаммедов А
Абдужабборов Ш
 
Теннис
Яккалик, 2-босқич
 
Денис Истомин
Санжар Файзиев
Сабина Шарипова
Нигина Абдураимова
 
Жуфтлик, эркаклар, 1-босқич
Денис Истомин/Фаррух Дўстов
Санжар Файзиев/Жўрабек Каримов
 
Жуфтлик, аёллар, 1-босқич
Ирода Тўлаганова/Сабина Шарипова
Нигина Абдураимова/Оқгул Омонмуродова.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов, Анвар Ильясов, Маъруфжон Аскаров, Абдулло Файзуллаев

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!